ЖКнинг 2020 йил 7 октябрдаги йиғилиши

Жамоатчилик кенгашининг янги таркибдаги фаолияти ташкил этилганига бир йил тўлди. Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўтган йилдаги ишлар якунлари кўриб чиқилди. Аниқликлар киритилгач, якун эълон қилинади.

Гидларнинг экологик таълими масалалари бўйича Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Михаил Шамшидов гидлар билан ўқув инструктажини ўтишни таклиф этди.

Қурилиш ва инфратузилма масалалари комиссияси аъзоси Алишер Нажмитдинов реклама конструкциялари эгалари муддати ўтиб кетган кўрсатмалар берилган хатлар олганликлари ҳақида хабар берди. Муддатларни ҳал қилиш ва бундай хатлар пайдо бўлишининг қонунийлигини аниқлаш учун сўров юбориш топширилди.

ЖК аъзоси У.Мажидовнинг таклифига биноан саратонга қарши курашиш бўйича Европа ассоциацияси ЖК аъзолари учун ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида тақдимот ўтказиш таклифи берилди. Таклиф қўллаб-қувватланди.

Тошкент логотипи тасдиқланганига икки йил бўлди, эътибор жалб қилиш ва логотипдан фойдаланиш учун у ҳақда материал чоп этишга қарор қилинди.

Қурилаётган Юнусобод-сити ҳудудида мавжуд саноат чиқиндилари ҳақидаги хабарга жавобан, Давлат экология қўмитасига вазиятга ойдинлик киритиш борасида сўров йўллашга қарор қилинди.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашига тасдиқлаши учун лойиҳаларни тайёрлаш масалалари ва ЖКнинг ички ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Барча фаол шаҳарликларни шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ишига қўшилишга такроран таклиф этамиз.

ЖКнинг 2020 йил 7 октябрдаги йиғилиши