Жамоатчилик кенгашлари ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йил 19 октябрда Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувда томонлар экологик масалалар долзарблигини муҳокама қилдилар. Шаҳарнинг экология билан боғлиқ асосий муаммолари – бу чангнинг юқори даражада эканлиги, хўжалик объектлари ва транспортдан ташламалар, яшил экинларнинг ноқонуний кесилиши, алоҳида-алоҳида қурилишлар ва қурилиш объектларининг зичлашуви кабилардир.

Давэкоқўм ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ю.Ш. Шодиметов давлат қонунларини амалга оширишда жамоатчилик ўта муҳим роль ўйнашини қайд этди. Фақат жамоатчилик, ОАВ ва фаоллар орқали, шаҳримиз табиий муҳити учун ҳалокатли бўлган ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Д.А. Мирзааҳмедов, ўз навбатида, тизимли ишларни йўлга қўйиш ва мавжуд экологик нормативларга риоя этилиши ва уларнинг бажарилиши устидан жамоат назоратини ўрнатишни таклиф этди.

Икки ташкилот тимсолида жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари кўкаламзор ва мусаффо Тошкентни сақлаб қолишга қаратилади.

Экология соҳасида ахборот ва эксперт маълумотлари билан алмашиш ҳамда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қарор қилинди.

Жамоатчилик кенгашлари ўртасида меморандум имзоланди