Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн режимда ўтди

Тошкент шаҳри Туризм департаменти раҳбарининг ўринбосари Фурқат Нажимовнинг қизиқарли таклифи тингланди. У пойтахтда ички туризмни ривожлантиришни таклиф қилди. Зеро, кўп ҳолларда бир туман аҳолиси бошқа тумандаги қизиқарли жойлардан бехабар. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш учун туманлар ўртасида кичик гуруҳлар (балки, пандемия талаблари инобатидан, 10 кишилик гуруҳлар бўлар) билан алмашиш мумкин. Ғоя қўллаб-қувватланди ва шу заҳоти учрашув иштирокчиларининг биринчи навбатда кам таъминланган оилалар ва кам ҳаракатли фуқароларни жалб қилиш таклифлари билан бойитилди.

Шунингдек, ташкилотчи ва гид сифатида туризм коллежи ўқувчиларини ишга солиш таклиф этилди – бу улар учун яхшигина амалиёт бўларди. Яна, Фурқат Нажимов мактабларда синф дарсларининг бир қисимни (умумий дастурга зарар етказмаган ҳолда) ўқувчиларни туризм билан бизнеснинг, жамоат ҳаётининг маданий ва маърифий қисми сифатида таништириш учун фойдаланишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган Халқаро туризм куни (27 сентябрь)ни нишонлаш таклифлари янгради. Жамоатчилик кенгаши муайян тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ички туризм бўйича таклифлар учун очиқ.

УЖКХ ва инновацион ривожланиш комиссияси аъзоси Темур Аҳмедов 19 сентябрда Халқаро озодалик кунини ўтказишга тайёргарчилик ҳақида сўзлаб берди. Алоҳида қайд этилдики, акциядан мақсад шунчаки белгиланган участкадаги чиқиндиларни тозалаш учун бир нечта одамларни йиғиш эмас, балки ҳар кимнинг ўзига яқин ҳудуд учун нимадир қилиши – супуриши, чиқиндиларни йиғиштириши, қўни-қўшни, дўстларни жалб қилиши таклифини илгари суришдир.

Шунингдек, ташкилий масала – Жамоатчилик кенгаши қурилиш бўйича экспертлар гуруҳининг таклифлари киритилган хатни чоп этиш масаласи ҳам кўрилди.

 Таклифлар ва тавсияларни ўз ичига олган хат яқин орада эълон қилинади.

Фаол ҳаёт позициясига эга барча шаҳар аҳлини Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашишга таклиф этишимизни эслатиб ўтамиз.

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн режимда ўтди