Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн режимда ўтди 16 сентябрь

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн режимда ўтди

УЖКХ ва инновацион ривожлантириш комиссияси аъзоси Темур Аҳмедов 19 сентябрда ўтадиган Бутунжаҳон тозалик кунини ўтказишга тайёрлик тўғрисида сўзлаб берди. Акцияга ҳомийлар қўшилдилар, чиқиндилардан тозалашдан ташқари тезликка мусобақалашиш ҳам ўтказилади – югуриш пластик чиқиндиларни тўплаш билан уйғунлаштирилади.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раисининг ўринбосари ва Жамоатчилик кенгашининг ижтимоий ривожлантириш масалалари комиссияси аъзоси Фарҳод Абдураҳмонов яқинда бошланган шаҳар объектларининг кам ҳаракатли фуқаролар учун қулайлиги нуқтаи назаридан мониторинги натижалари ҳақида сўзлади.

Метронинг ер усти линияси, бешта ОТМ, автотранспорт тураргоҳлари ва фуқаролик судлари текширилган. Ҳар бир объект учун мулоҳазалар ва таклифлар бор, улар шаҳарнинг дўстоналигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида умумлаштирилади.

Наталья Шивалдова экологик муаммолар юзасидан хавотирини изҳор қилди – Абразив завод чиқиндилари ташланадиган ахлатхона, темир йўл бўйлаб яшил ҳудудлар ва айрим бошқа объектлар тилга олинди. Ҳар бир масала бўйича вазиятни аниқлаштириш учун эколог-экспертлар билан консультация ўтказишга қарор қилинди.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг техник ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Фаол ҳаёт позициясига эга барча шаҳар аҳлини Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашишга таклиф этишимизни эслатиб ўтамиз.

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн режимда ўтди 16 сентябрь