Жамоатчилик кенгашининг мажлиси 16.06.2021

2021 йил 16 июнда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Кенгаш аъзоларининг бир қисми юзма-юз қатнашган бўлса, бир қисми интернет-конференция режимида иштирок этди. Мажлисни Жамоатчилик кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Баҳодир Хўжаев олиб борди.

Биринчи бўлиб объектлар қурилишида имкониятлари чекланган инсонлар учун норматив шароитларга риоя этилишининг жамоатчилик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Бир нечта яқинда битказилган биноларни танлаб олиш ва уларни кам ҳаракат фуқаролар учун очиқлиги нуқтаи назаридан текширишга қарор қилинди. Архитектура-қурилиш институти талабаларидан кўнгиллиларни жалб қилишга қарор қилинди. Экспертиза якунлари бўйича таклифларни шакллантириш ва уларни шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлигига йўллашга келишиб олинди.

 Иккинчи масала доирасида болалар онкологияси муаммоси бўйича жамоатчилик тингловларини тайёрлаш ва ўтказиш муҳокама қилинди. Президентнинг яқинда қабул қилинган онкологияни даволаш соҳасидаги қарорларини инобатга олган ҳолда масалани пухта ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Учинчи масала сифатида Тошкент бош планини ишлаб чиқиш муаммолари бўйича жамоатчилик тингловларини тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда бош план 2019 йил декабрь ойигача ишлаб чиқилиши кераклиги белгиланган Президент Фармони бажарилмаганлигининг сабабларини аниқлаш муҳокама этилди.

Тўртинчи масала Тошкентнинг давом этиб бораётган саҳролашуви бўлди – ҳам давом этаётган дарахт кесишлар, ҳам дарахтлар экиш, даволаш ва суғориш ишларининг етарли эмаслиги муҳокама қилинди. Дарахтларни ҳимоя қилиш муаммолари бўйича аниқ саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш бўйича барча манфаатдор ва ижроия тузилмалари ва идоралари иштирокида мажлис ўтказишга келишиб олинди.

Бешинчи масала ўлароқ ал-Хоразмий майдонини ободонлаштиришнинг кейинги босқичлари: майдоннинг мавзуий ландшафт дизайни ва буюк математикка ёдгорликни тиклаш муҳокама этилди.

Олтинчи масала тўққиз қаватли уйлар ён деворларидаги мозаиканинг устидан бўялиши тўғрисидаги сигналларга бағишланди. Тарихий мерос департаментига шаҳар мозаикасига маданий-тарихий мерос мақомини бериш таклифини йўллашга қарор қилинди.

Жамоатчилик кенгашининг мажлиси 16.06.2021