Жамоатчилик кенгашининг 4 ноябрдаги учрашуви

Аввалгилари каби, бу учрашув ҳам интернет-конференция форматида ўтди.

Ижтимоий ривожлантириш масалалари комиссиясининг аъзоси Улуғбек Мажидов “Тошкент туманлари бюджетларининг қўшимча манбаларининг 10 фоизи ҳисобга молиялаштириладиган, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг шаффоф механизмларини шакллантириш устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш” лойиҳани тайёрлашда “Юксалиш” ҳаракати билан ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди.

Ишлаб чиқилаётган Иловада танлов комиссияларини яратиш, ташаббусли бюджетлаш ва жамоат ташкилотлари лойиҳаларини молиялаштиришнинг асосий масалалари бўйича жамоатчилик тингловини ташкил этиш кўрсатиб ўтилади.

ЖК лойиҳалар менежери Леннара Хамитова “SOS Болалар маҳалласи” меҳрибонлик уйи болаларининг Ҳайвонот боғига режалаштирилаётган сафарини ташкил этилиши ҳақида сўзлади. Болаларни тушлик билан таъминлаш учун ҳомийлар топилган. Табиийки, барча санитария меъёрлари ва тавсияларга қатъий риоя этилади.

УЖКХ ва инновацион ривожлантириш комиссияси раиси Шерзод Каттахўжаев муҳокамага қўйилган “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Комиссия экспертлари ўрганиб чиққанликларини маълум қилди. Экспертлар фикрларига кўра, қонун қайта ишланиши керак, унда бошқа мамлакатларнинг иссиқлик таъминотини марказлаштирмаслик борасидаги тажрибаси ҳисобга олинмаган ва тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятлари акс этмаган.

 Консультациялар ва экспертлар мулоқоти давом этмоқда, лойиҳалар 23 ноябргача муҳокама қилинади.

Аввалгидек, фаол позицияга эга шаҳарликларни Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятига бош қўшишларини кутиб қоламиз.

Жамоатчилик кенгашининг 4 ноябрдаги учрашуви