Жамоатчилик кенгашининг 14 апрелдаги учрашуви

14 апрелда Жамоатчилик кенгашининг учрашуви ўтказилди, кенгаш аъзолари ҳам юзма-юз, ҳам масофадан ZOOM орқали қатнашдилар.

Биринчи масала “Харажатларни оптимизациялаш учун СБСни даволаш амалиётида инновациялар” сут бези саратонини диагностикалаш ва даволаш лойиҳасининг тақдимотини муҳокама қилиш бўлди. Экспертлар ёрдамида лойиҳани таҳлил қилиш ва уни татбиқ этиш учун тегишли ташкилотларга таклифлар тайёрлашга қарор қилинди.

Иккинчи масала доирасида Жамоатчилик кенгаши ҳамкорлик қилиши керак бўлган ННТлар муҳокама қилинди, рўйхатини тузиш ва ҳамкорлик истиқболлари ва шаклини аниқлашга қарор қилинди.

Учинчиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг ички масалалари бўлди. Барча иштирокчиларга ўзлари раҳбарлик қиладиган лойиҳалар бўйича жамоатчилик тингловларини тайёрлаш таклиф этилди.

Жамоатчилик кенгашининг 14 апрелдаги учрашуви