Жамоатчилик кенгашига таклиф қиламиз!

Ҳурматли шахардошлар!             

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига 3 йил тўлади.            

Жамоатчилик кенгашининг асосий мақсади аҳоли ва давлат органлари ўртасида “кўприк” вазифасини бажаришдан иборат. (Кенгаш ҳақида батафсил маълумотларни www.gorod.uz веб сайтидан олишингиз мумкин).           

Қонунчиликда Кенгаш зиммасига юклатилган  вазифалар доирасида Кенгашга шаҳар ҳокимияти ва бошқаруви, давлат корхона ва ташкилотлари, ҳамда уларнинг раҳбарлари  ўз фаолиятида, қонунчиликда ўрнатилган шаҳар ахолисининг  ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиш ва  инобатга  олиниши бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколати берилган.           

Ўтган тикланиш  даврида тўпланган тажриба Кенгаш  фаолиятини самарадорлигини сезиларли даражада оширишга имкон беради. Бу борадашаҳримиз фуқаролари ва  фуқаролик жамиятининг ҳаётий манфаатлари билан бевосита боғлиқ долзарб масалалар бўйича,  Кенгаш малакали  аъзолар ва экспертларга мухтож. Шу қаторда,   давлат органлари ва ташкилотлари ҳайъатларида, турли комиссиялар ва кенгашларда Кенгаш вакиллари сифатида қатнашиш учун мутахассислар хам керак.           

Кенгашдаги ишлар жамоатчилик асосларида тўловсиз амалга оширилади. Аъзолар ва экспертларнинг   амалий фаолиятида шаҳар ҳокимиятида жойлашган Кенгаш Котибияти томонидан амалий ёрдам берилади.  Ўз тадбирларини ўтказиш учун Кенгаш шаҳар ҳокимлиги мажлис заллари ва хизматларидан фойдаланишига имконият яратиб берилган.           

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳримизнинг келажагига бефарқ бўлмаган, долзарб муаммолар ечими  бўйича таклиф ёки лоихаларга  эга бўлган  ва уларни ҳал этишда  фаол қатнаша оладиган,  фуқаролик позициясига эга бўлган  ва ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришга тайёр инсонларни Жамоатчилик кенгаши хамкорликга  таклиф этади.           

Батафсил тафсилотлар учун Жамоатчилик кенгаши Котибиятига мурожаат қилинг: тел: 71-210-01-29,  Хакимов Умарбек (моб: 93 587-78-49 ), Мираҳмедова Дилрабо (моб: 97-772-45-07). электрон почта [email protected]

Жамоатчилик кенгашига таклиф қиламиз!