Жамоатчилик кенгаши ва “Шаҳарсозлик тўлқини”

30 апрелда Жамоатчилик кенгаши фаоллари ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳузурида яқинда иш бошлаган “Шаҳарсозлик тўлқини” ташаббуси вакилларининг илк қўшма мажлиси ўтказилди.

Жамоатчилик кенгаши меҳмонлари архитекторлар Бобир Қиличев, Тахмина Турдиалиева, Улуғбек Холмуродов ва Мурод Усмонов бўлдилар. Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг бир қисми учрашувга масофадан, ZOOM орқали уландилар.

Учрашув пойтахтимиз ривожланиши муаммоларига оид қарашлар мослигини ва архитектура-қурилиш тармоғида илғор ғоялар ва лойиҳалар, ислоҳотларни илгарилатиш учун ишлаш истагини кўрсатди. Замонавий тенденциялар: “рақамлаштириш”, “хавфсиз шаҳар”, “ақлли шаҳар”, “шаҳарнинг барқарор ривожланиши”, “шаҳар рақобатбардошлиги” ва, айниқса, “яшил шаҳар”ни ҳисобга олган ҳолда Тошкентнинг ривожланиши Бош планини ишлаб чиқишда қатнашиш истаги билдирилди.

Учрашувда архитекторларимиз ва жамоатчиликни ҳам илғор хорижий тенденциялар, ҳам энг яхши маҳаллий ишланмалар ва ютуқлар ҳақида хабардор қилиш учун маърифатчилик фаолияти зарурлиги муҳокама қилинди. Бу ташаббус қандай кўринишда амалга оширилади (китоблар, мақолалар, тақдимотлар ва бошқалар) ва мазмуни қандай бўлади – биргаликдаги фаолият давомида аниқланади.

Учрашув иштирокчилари объектларни лойиҳалаштириш ишлари ижрочиларини танлашда очиқлик, ошкоралик ва тенг ҳуқуқлиликни кучайтириш бўйича биргаликда ҳаракат қилиш ниятларини билдирдилар.

Шунингдек, учрашувда Жамоатчилик кенгашининг ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича ташаббуси муҳокама қилинди, бу йўналишда ҳамкорлик қадамлари белгилаб олинди.

Учрашув иштирокчиларига Е.Скляревскийнинг жамоат маконини ташкил этиш бўйича таклифлар киритилган тақдимоти намойиш этилди. Муҳокамадан сўнг архитекторларга маърузачи билдирган ғояларни ҳисобга олиш истаги изҳор қилинди.

Биринчи учрашув унумли ўтди. Архитекторларнинг илғор ғояларини ва Жамоатчилик кенгаши ташкилий ресурсини бирлаштирувчи ҳамкорлик яхши натижалар бериши муқаррар.

Жамоатчилик кенгаши ва “Шаҳарсозлик тўлқини”