УЖКХ хизматлари етказиб берувчилар билан учрашув

УЖКХ хизматлари етказиб берувчилар билан учрашув

9 октябрь куни УЖКХ хизматларини етказиб берувчилар вакилларининг шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Иқтисодиёт ва шаҳар хўжалигини ташкил қилиш комиссияси раиси Баҳодир Хўжаев билан учрашуви ўтди.

 

Учрашувнинг асосий мавзуси коммунал хизматлар сифатини, жумладан бозор механизмларини янада кенг жорий этиш ҳисобига ошириш бўлди.

Шу билан бирга, тарифларни кескин ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдирилди, Молия вазирлиги вакили аҳолининг даромад даражасини ҳисобга олиш кераклигини қайд этди.

Коммунал хизматлар вакиллари улар нормативларга асосан ишлашларини ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини (асосан) таъминлашларини айтдилар.

Учрашувдан асосий хулоса – шаҳар ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик тариф комиссиясини ташкил қилишга қарор қилинди, тақдим этилаётган хизматлар сифатини таъминлашга биргаликда интилиш тасдиқланди ва тариф сиёсатини ишлаб чиқишда жамоатчилик институтларини жалб қилишга келишилди.

Баҳодир Хўжаев учрашув якунини шундай шарҳлади:

Коммунал хизматлар соҳасидаги тарифни тартибга солишнинг асосий мақсади ҳокимлик, етказиб берувчилар ва хизматлар истеъмолчиларининг манфаатлари мувозанатини таъминлаш саналади.

Чунончи, давлат органларининг асосий вазифаси коммунал муносабатларни самарали тартибга солинишини таъминлаш саналади, коммунал корхоналар учун тарифлар харажатларни қоплаш ва ривожланиш учун даромад келтириши, шунингдек инвестицион жозибадорлик бериши керак. Истеъмолчилар эса, узлуксиз, сифатли ва ҳамёнбоп хизматлар олишни истайдилар.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган тариф сиёсати манфаатлар мувозанатини таъминлай олмайди.

Хизматлар истеъмолчилари шартнома шартларига риоя этилмаётганлигидан, сифат қониқарсиз эканлигидан, хизматлар тақдим этишни бир томонлама, асоссиз рад этиш, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов олишдан шикоят қиладилар.

Коммунал корхоналар истеъмолчилар ўз вақтида тўламасликларидан, рухсат берилмаган уланишларни амалга оширишларидан, ўзларига тегишли тармоқ ва жиҳозларни тегишли ҳолатда сақламасликларидан, ресурслардан оқилона фойдаланмасликларидан норози бўладилар.

“Сеҳрли ҳалқа” юзага келади: пул йўқ – хизмат сифатсиз, хизмат сифатсиз – хизмат учун тўлов йўқ.

Юзага келган вазиятда, муносабатлардаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун керакли чоралар кўрилмаслиги активлар янада эскириши ва хизмат сифати ёмонлашуви тенденциясининг кучайиши хавфини туғдиради.

Шу сабабли, шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилаётган жамоатчилик тариф комиссиясининг асосий вазифаси оғриқли муаммоларни ҳал қилиш учун томонлар саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш бўлади.

Жамоатчилик кенгаши экспертлари ўтказган тадқиқотлар коммунал хизматларга тарифлар шакллантирилишига асос бўлувчи салмоқли замонавий меъёр ва нормативлар мавжуд эмаслигини кўрсатди. Бундай вазият тарифларга субъектив омилларнинг таъсирини кескин оширади

УЖКХ хизматлари етказиб берувчилар билан учрашув