Тошкент логотипи

Тошкент логотип учун ўтказилган 2018 йилдаги танловда MA'NO Branding компанияси раҳбари Темур Саъдий ғолиб бўлганди.

Шаҳар учун бажарилган бу иш,- деб ёзади Темур Facebookдаги саҳифасида,- халқаро фестивалларда энг ҳавасли совринларни қўлга киритди.

Ижодий ишнинг даражасини дунёга таниқли мутахассислар: Epica Awards, TAF Тошкент реклама фестивали, Red Jolbors, International Advertising Festival Red Apple, Kyiv International Advertising Festival KIAF КМФР, White Square, AdForum Tribute PHNX, AD Stars ва ниҳоят, Red Dot Award: Brands & Communication Design юқори баҳоладилар.

Биз – MA'NO Branding жамоаси буни қандай татбиқ этишни ва шаҳарнинг янада гўзал, тушунарлироқ ва дўстона бўлиши учун нималар қилиш кераклигини биламиз. Шаҳар брендини қандай яратиш ва қандай капитализациялаш мумкинлигини биламиз.

Ва биз ҳамкорликка тайёрмиз.

Дарвоқе, айрим ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини Made in Tashkent белгиси билан маркировкалашни бошлаб юборишган.

Тошкент логотипи