“Тошкент фаоли – 2020”

2020 йил 24 декабр куни Тошкент шаҳар Хокимияти биносида Тошкент шаҳар Хокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан таъсис этилган “Тошкент фаоли – 2020” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.

Учрашувни очар экан, Жамоатчилик кенгаши раиси Диёр Мирзааҳмедов шундай мураккаб йилда шаҳар ҳаётида фаол қатнашган барча эътиборли Тошкент шаҳри аҳолисига, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларига миннатдорчилик бидирди, жумладан:

  • Санжар Ниёзов — Жамоатчилик кенгаши экспертлари томонидан қурилиш соҳасидаги муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиниши ҳамда Жамоатчилик кенгаши ахборот ресурсларида таклифларнинг чоп этилиши ташаббускори.
  • Баҳодир Ходжаев ва Улуғбек Мажидов — “Юксалиш” умуммилий ҳаракати билан яқин ҳамкорликда Тошкент шахри туманлари бюджетларини қўшимча манбаларининг 10 фоизи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаш ва амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди.
  • Темур Аҳмедов — Наталья Шивалдова, Шерзод Каттахўжаев, Анна Айрапетова ва бошқа фаоллар билан қатор экологик тадбирлар ташкилотчилари бўлиб, бунга “Дўстлик (собиқ “Бобур”) истирохат боғида дарахтларни суғориш, “Тоза шаҳар” ва Ал-Хоразмий майдонида “SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи” ассоциацияси тарбияланувчиларини жалб этган ҳолда кўчат экиш ва экология бўйича ўқув машғулотлари киради.
  • Фуат Гимуш — таъмирланаётган Ғафур Ғулом боғида дарахтларни ҳисобга олиш ташаббускори, дарахтларни рўйхатдан ўтказиш учун дастурий таъминот тузди ва кўнгиллиларни йиғди. Истиқболда бу тажриба бутун шаҳарни қамраб олиши кўзда тутилган.
  • Дилдор Алимбекова – “Тошкент фаоли – 2020” мукофоти ташаббускори, Human House галереяси ёрдам ташкилотчи, “Шаҳар куни” ва бошқа кўплаб ташаббуслар муаллифи.
  • Фарҳод Абдураҳмонов – Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раисининг ўринбосари ва Жамоатчилик кенгашининг ижтимоий ривожлантириш масалалар бўйича комиссияси эксперти, “Шаҳар – ҳамма учун” ҳаммабоп жисмоний муҳит лойиҳаси муаллифи. Шаҳар объектларининг кам ҳаракатли фуқаролари учун қулайлиги нуқтаи назаридан мониторинг қилиш ташкилотчиси. Ер усти метро линиясини, бешта Олий таълим муассасалари, автотранспорт тураргоҳлари ва фуқаролик судларини текшириш натижаларига кўра, шаҳарнинг дўстона эканлигини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
  • Феруза Рашидова – БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига йўналтириш борасида толмас фаол. Таълим муаммолари бўйича семинар-тренинглар циклини ўтказди.
  • Юрий Тиора – ҳозирда ташлаб қўйилган “Дўстлик” (собиқ “Бобур”) боғи ҳудудида “Тошкентнинг 12 дарвозаси” боғи ёрқин концептуал лойиҳаси муаллифи.
  • Алишер Нажмитдинов – ташқи реклама конструкциялари эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро алоқаларни ҳуқуқий тартибга солиш ташаббусчиси.
  • Абу Али Ниёзметов – фаол, кўплаб табиатни муҳофаза қилишга қаратилган акциялар ташаббускори. Шаҳримизнинг турли жойларидаги кўплаб дарахтлар кесилишининг олдини олди. Дарахтлар кесилишига мораторийнинг бузилиши бўйича холатларига жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътиборини қаратиб келади.

Фаолнинг ташаббуси туфайли Жамоатчилик кенгаши Ҳайвонот боғи жамоасини таваллуд айёми билан табриклади ва Ҳайвонот боғи ва 11 нафар фахрий ходимга миннатдорчилик ёрлиқлари топширилди. Шунингдек, “SOS Ўзбекистондаги болалар маҳалласи” меҳрибонлик уйидан болаларнинг Ҳайвонот боғига саёҳатини ташкил этди.

ЎзЛиДеП партияси шаҳар бўлими ва Давэкоқўм ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди – улар Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг жамоатчилик ва экологик соҳадаги ўз лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Саий-ҳаракатларни уйғунлаштириш бу борадаги интилишлар даражаси ва кўламини оширади, шаҳар фаровонлиги йўлидаги ҳаракатлар учун имкониятлар очади.

Шундан сўнг шаҳримизнинг фуқаролари томонидан амалга оширилган энг ёрқин ва салмоқли лойиҳаларни ўрганиш асосида Жамоатчилик кенгаши томонидан танланган Тошкент фаолларини мукофотлаш маросими бошланди. Фаоллар эсдалик соғалари билан тақдирландилар.

2020 йилда шаҳар фаоллари ичида номинациялар бўйича қуйидагилар тақдирланди:

“Экология” номинацияси

  1. Шулепина Наталья Всеволодовна, эко-журналист, блогер, Sreda.uz веб сайти муаллифи.
  2. Ниёзматов Абу-Али Тиллатўраевич, дарахтларни ҳимоя қилиш борасидаги долзарб масалаларни кўтарувчи жамоат арбоби ва журналист.
  3. Пак Виталий, кўнгилли, кексаларга пандемия вақтида кўмак берган, табиатнинг фаол ҳимоячиси.
  4. Шеломонов Олег Алексеевич, чиқиндиларни тозалаш бўйича “Биз тоза тоғлар тарафдоримиз” экологик акцияси ташкилотчиси.

“Маърифий ишлар” номинацияси

  1. Қурбонов Умар Жавдатович, тасвирий санъат тўғрисидаги art-blog.uz веб сайт муаллифи.
  2. Хан Владислав Викторович, koryo-saram.ru “Корё сарам. Корейслар ҳақида рисолалар” сайти муаллифи.

Инклюзия” номинацияси

  1. Севастьянова Лилия Павловна, саломатлигида ўзига хосликка эга болалар ва катталарни жалб қилган “Лик” ҳаракатлар театри асосчиси.
  2. Пўлатов Ойбек Владимирович, ногиронлиги бор одамларга ёрдам ташкилотчиси, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоячиси.
  3. Саидназаров Олим Мухторович, кўнгилли, кексалар ва ногирон инсонларга озиқ-овқат етказиб бериш ташкилотчиси

“Ижтимоий ёрдам” номинацияси

  1. Семержиди Елена Стельяновна, “28та чок” клуби асосчиси, клуб аъзолари барвақт туғилган чақалоқлар учун кийимлар тўқийдилар.
  2. Маткаримова Ирода Жуманиёзовна, “Ҳаёт” уй ҳайвонлари бошпанаси ташкилотчиси.
  3. Черкасова Алина Дмитриевна, кўнгилли, кўнгиллилар гуруҳи ташкилотчиси.
  4. Бобоев Жўрабек Ҳидоятович ва Ғафуров Азиз Тўлқунович, ашё (либос)лар, озиқ-овқат ва маиший буюмлар – бошқаларга керак бўлган нарсалар тўплаш учун “Оқкўнгил контейнер” лойиҳаси ташкилотчилари.
  5. Зоҳидова Гулнора Ромэновна, олти фарзанд ва болалар уйидаги кўплаб болаларнинг онаси. “Инсонпарвар педагогика, Ўзбекистон” лойиҳасининг фаол кўнгиллиси, “Ҳаёт озуқаси” лойиҳаси муаллифи.

“Маданий меросни сақлаш” номинацияси

  1. Вавилова Татьяна Александровна, врач, пенсионер, ўлкашунос, Тошкент тарихи тўғрисидаги ахборот тўплаш билан шуғулланади.
  2. Ҳусанов Рустам Фарҳодович, пойтахт маданий-маърифий муҳитини жонлантирувчи X-Places шаҳар тадқиқотлари ҳамжамияти ташкилотчиси.
  3. Голендер Борис Анатольевич – ўлкашунос, публицист, Тошкент тарихчиси.

Тақдирланган фаолларни самимий қутлаш маросимидан сўнг саволлар ва жавоблар сессиясига ўтилди. Журналистлар саволларига тақдирланган фаоллар ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари жавоб бердилар.

Учрашув тантанали фотосессия ва иштирокчиларнинг норасмий мулоқоти билан якунланди.

“Тошкент фаоли – 2020”