Тошкент ҳайвонот боғининг 96 йиллигига

Октябрь ойида севимли ҳайвонот боғимиз ўзининг 96 йиллигини нишонлади. 1924 йилда у генерал-губернатор дала ҳовлиси ҳудудидаги кичиккина ҳайвонотхонадан иш бошлаганди. Ўтган йиллар давомида, ходимлар саъй-ҳаракатлари билан, ҳайвонот боғи Тошкентдаги диққатга сзовор жойлардан бирига айланди.

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳайвонот боғи жамоасини таваллуд куни билан табриклади ҳамда ҳайвонот боғи раҳбариятига ва 11 нафар фахрий ходимга миннатдорлик ёрлиқларини топширди.

Ҳайвонот боғи ходимлари ўзларига бўлган эътибордан тўлқинланиб кетдилар, ёрлиқлар топшириш маросими дўстона суҳбатга уланди.

Номма-ном берилган ёрлиқларга шунда ёзилганди:
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сизга Ўзбекистон фаунасини ривожлантириш ва сақлаб қолишга қўшган шахсий ҳиссангиз, иштиёқингиз ва фидокорлигингиз, маҳоратингиз ва ишга садоқатингиз, кўп йиллик меҳнатингиз учун самимий миннатдорчилик билдиради. Ҳайвонот боғи ўзининг 96 йиллигини нишонлаётган ушбу байрамона кунларда биз ҳайвонот боғида Сиз каби кўнгилчан инсонлар, ўз ишининг ҳақиқий фидойилари меҳнат қилишидан мамнунмиз.
Сизга саломатлик, касбий муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!”

Ҳайвонот боғи ва Жамоатчилик кенгаши вакиллари шаҳар фаровонлиги йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Тошкент ҳайвонот боғининг 96 йиллигига