Совуқ сув тарифлари бўйича тавсиялар

2021 йилда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Иқтисодиёт ва шаҳар хўжалигини ташкил этиш комиссияси раиси Баҳодир Хўжаевнинг ташаббуси билан сувдан фойдаланиш учун тўлов тарифларини белгилаш услубиётини ишлаб чиқишга бағишланган иккита учрашув ўтказилди.

Учрашувларда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси, Тошкент шаҳар уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва шаҳарни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Истеъмолчилар жамияти вакиллари ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари қатнашди.

Учрашувларда тариф сиёсати шаклланишининг турли жиҳатлари ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Барча иштирокчилар билан келишилгандан кейин шаҳар ҳокимлигига аҳолини сув билан таъминлаш борасидаги тариф сиёсати бўйича тавсиялар берилган мурожаат хати қабул қилинди.

Xatni yuklab olish

Совуқ сув тарифлари бўйича тавсиялар