Болаларнинг Ҳайвонот боғига экскурсияси

Ҳокимлик томонидан эълон қилинган, "Тошкент ёшларни севади!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида Жамоатчилик кенгаши "SOS Болалар маҳалласи" меҳрибонлик уйи болаларининг Ҳайвонот боғига саёҳатини ташкил этди.

Экскурсия иштирокчилари – 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг кўзларида қувонч акс этарди, зеро улар карантин бошлангандан буён ўтган саккиз ой давомида ҳеч қаерга чиқмагандилар.

Болалар қувончига шерик бўлган тарбиячилар ҳам миннатдорчилик билдирдилар.

Жамоатчилик кенгаши Ҳайвонот боғи жамоасига ташаббусни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдиради. Шунингдек, болаларга тушлик уюштириб берган ҳомийга ҳам миннатдорчилик изҳор қиламиз.

Бу Жамоатчилик кенгашининг Ҳайвонот боғи билан режалаштирилган ҳамкорлиги доирасидаги илк қадамдир.

Болаларнинг Ҳайвонот боғига экскурсияси