Болалар учун экологик байрам

6 июнь куни Ал-Хоразмий майдонида болалар учун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ва Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган экологик байрам бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида «SOS Ўзбекистон болалар шаҳарчаси» тарбияланувчилари ушбу майдонга кузда ўзлари эккан дарахтларни суғориб, экология бўйича машғулотда иштирок этишди, қизиқарли кимё дарсини тинглаб, гипсдан ясалган буюмларни бўяшди, аниматорлар билан рақсга тушиб, чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тамойили билан танишишди ҳамда математик викторина мисолларини ечишди.

Туташ ҳудудда истиқомат қилувчилар ҳам тарбияланувчиларга қўшилиб, дарахтларни суғоришди ва барча тадбирларда иштирок этишди.

Бундан ташқари болалар ва катталар ҳамкорлар томонидан келтирилган роботлар, электромобиллар ва қуёшли панеллар билан танишиб чиқдилар. Тадбир иштирокчиларида қуёш панелидан электромобилнинг қувват олиши алоҳида қизиқиш уйғотди.

Тадбир ташкилотчилари: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, “Махсустранс ДУК” ИЧБ, “Ўзбекистон экологик қурилиши бўйича кенгаш”. Кўмакдош ташкилотлар – “Ўзбекистон ландшафт санъати уюшмаси”, Hydrolife Bottlers МЧЖ, КНАУФ Гипс Бухоро ХК МЧЖ, SIFCO INTERNATIONAL dba Megawatt Motors МЧЖ, ROBO SCHOOL НТТ – Robokidz мактаби, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Inha University, SOVENTUS ENERGY ва Natural Juice МЧЖ.

Болалар учун экологик байрам