21 октябрда онлайн-конференция режимида Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўтган даврда муҳим воқеалар рўй берди – ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Давэкоқўм ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Бу Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ўз ғояларини илгари суриш борасидаги имкониятларини кенгайтиради.

Ижтимоий ривожлантириш масалалари комиссияси эксперти Улуғбек Мажидов “Саратондан вафот этиш ҳолатларини камайтириш мақсадида шаҳарлар билан ишлаш” халқаро лойиҳасининг тақдимотини ўтказди. Бу касаллик ҳар йили қарийб 10 млн кишини дунёдан олиб кетади. Боз устига, шаҳарда қишлоқ жойлардагига қараганда кўпроқ аҳоли унга чалинади ва беморларнинг аксарият қисми паст ва ўртача даромадга эга мамлакатларга тўғри келади. Лойиҳа барвақт диагностикалаш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва бошқа кўплаб ғояларни жорий этишни кўзда тутади. Жамоатчилик кенгаши Тошкентнинг ушбу лойиҳага қўшилиши таомилини бошлади.

Жорий ташкилий масалалар кўриб чиқилди: Чилонзор тумани, Ал-Хоразмийнинг ёдгорлигини қайта тиклаш имкониятларини ўрганиш, Тошкент шаҳар давлат экология маркази билан Юнусобод туманидаги чиқиндихона борасидаги ёзишмалар, дарахтлар экиш акциясига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

Фаол позицияга эга барча Тошкент шаҳри аҳолисини Жамоатчилик кенгаши ишига ўз ҳиссасини  таклифини эслатиб ўтамиз – биргаликда биз янада ишларни жадаллаштирамиз.

21 октябрда онлайн-конференция режимида Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди