2020 йил 28 октябрдаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши

Учрашув онлайн-конференция форматида ўтди.

Ижтимоий ривожлантириш масалалари комиссияси аъзоси Акбаршоҳ Тешабоев йиғилганларни яқинда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунининг асосий қоидалари билан таништирди. Муҳокамадан кейин барча ташкилотларга ушбу қонунга эътибор бериш ва унинг ижросини текшириш мақсадида хатлар йўллашга қарор қилинди.

Сўнгра Рақамли ривожлантириш департаменти лойиҳалар раҳбари Аҳрор Асилхўжаев йиғилиш қатнашчиларини “Рақамли Тошкент” лойиҳаси билан таништирди, геопортал ва геоахборот тизимининг транспорт хизматлари билан интеграцияси, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва бошқа модуллар билан интеграцияси ҳақида сўзлаб берди. Конференция иштирокчилари аниқлик киритувчи саволлар бердилар. Геопортал имкониятларига киритиш учун Жамоатчилик кенгаши экспертлари ўз таклифларини беришларига келишиб олинди.

Ҳокимлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари комиссияси раиси Феруза Рашидова 30 октябрда бошланадиган ва кейинги ойларнинг охирги жумасида ўтадиган семинар-тренинглар силсиласида қатнашиш таклифини такрорлаб ўтди.

Фаол позицияга эга шаҳарликларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ишида қатнашиш таклифини яна бир бор ёдга соламиз.

2020 йил 28 октябрдаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши