13 февралда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Мовий гумбазлар” ёнидаги хиёбонда шаҳар жамоатчилиги билан учрашди

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари Юрий Тиора, Дилдор Алимбекова, Умарбек Ҳакимов ва бошқалар учрашувда иштирок этдилар.

Жамоатчилик билан ишлаш комиссияси раиси Дилдор Маҳмудовна Алимбекова сўзга чиққан шаҳарликлар сафида бўлди. У ўзининг чиқишида яқин атрофда яшайдиган барча ёшдаги болалар сайри учун хиёбоннинг аҳамиятини қайд этди ва скейтлар, самокатлар ва велосипедлар учун йўлкаларни яёв сайр қилиш йўлкаларидан ажратиш тилагини билдирди.

Шунингдек, Дилдор Маҳмудовна монументлар одатда тантанали муҳитда туришини, бунга Жасорат ҳайкали ёки темирчи Шомаҳмудовлар оиласига ёдгорликни мисол бўлишини, биз учун эса бу хиёбон худди уйдек, унда спорт либосларида юришимизни айтди. Стела атрофидаги маконнинг безатилиши бу жойни сайрлар учун  янада қулай ҳолга келтиради, деб умид билдирамиз.

Жамоатчилик кенгаши барча дарахтларнинг сақлаб қолиниши ҳақидаги ваъдани ҳамда қурилиш мониторинги, жумладан камералар қўйиш бўйича таклифни қониқиш билан қабул қилди.

13 февралда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Мовий гумбазлар” ёнидаги хиёбонда шаҳар жамоатчилиги билан учрашди